

Истанбул дафтари
Аброр Ғуломовнинг асл касби журналист, университетни хатм этгач, бир муддат "Тошкент ҳақиқати" газетасида мухбир, кейинчалик икки қайта "ЖАҲОН" ахборот марказига раҳбар бўлди. Ўзбекистон Президенти девонида масъул вазифаларда ҳам хизмат қилган. Шу ку...Batafsil o’qish
Kitob haqida
Аброр Ғуломовнинг асл касби журналист, университетни хатм этгач, бир муддат "Тошкент ҳақиқати" газетасида мухбир, кейинчалик икки қайта "ЖАҲОН" ахборот марказига раҳбар бўлди. Ўзбекистон Президенти девонида масъул вазифаларда ҳам хизмат қилган. Шу кунда республика парламенти Қонунчилик палатасининг халқаро робиталар бўйича шўъбасини бошқармоқда. Бу орада у дипломатик хизматда ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консулхонасига сардорлик қилди. Кам эмас, кўп эмас – қарийб 11 йил! Шунча муддат мусофирлик нонибасари татиган одам нималарни кўрмайди, кимлар билан учрашмайди дейсиз! Ана шу таассуротлар зое кетсинми? Айниқса, қўлингизда қаламингиз бўлса! Олис ва кўп муддатли хизмат сафаридан қайтгач, дипломат-журналистимиз сургич-кечиргичларини йириққина китоб қилиб битди. Туркий эллар дўстлиги йўлида мустаҳкам қовушқоқ бўлғуси ушбу асарнинг китобхонлар сари сафари қутлуғ бўлсин!