

Ўзимни боримча қабул қилишни, ҳаётни севиш ва бахтли бўлишни истайман ва эришаман
Психолог Михаил Лабковский инсон бахтли бўлиш ва ўзидан мамнун ҳолда умр кечириш ҳуқуқига эга эканлигига мутлақо ишончи комил. Ушбу китоб ўзингизни англаш, уйғунликка эришиш ва ҳаётдан завқланишни ўрганиш ҳақидадир. Муаллиф руҳий соғлом турмуш тарзиг...Batafsil o’qish
Kitob haqida
Психолог Михаил Лабковский инсон бахтли бўлиш ва ўзидан мамнун ҳолда умр кечириш ҳуқуқига эга эканлигига мутлақо ишончи комил. Ушбу китоб ўзингизни англаш, уйғунликка эришиш ва ҳаётдан завқланишни ўрганиш ҳақидадир. Муаллиф руҳий соғлом турмуш тарзига тўсқинлик қилувчи сабаблар: хавотирлар, қўрқувлар, безовталик, болалик травмалари, ўтмиш излари, эр-хотин муносабатларидаги тушунмовчиликлар, бола тарбиясидаги хатолар қаердан келиб чиқишини ва бошқалар билан муносабатларимиздаги хатоларимизни таҳлил қилади. Михаил Лабковский ёндашувининг ўзига хос хусусияти унинг нуқтага тез ва аниқ уришидадир. Муаллиф ҳар доим, ҳар қандай, ҳатто энг қийин саволга ҳам жуда тушунарли жавоб бера олади. Тавсияларда муаллиф муаммоларнинг сабабларини аниқ белгилайди. Энг муҳими, у бу муаммони қандай ҳал қилишни яққол ифодалайди. Агар инсонда билим ва хоҳиш бўлса, ўзини ва ҳаётини яхши томонга ўзгартириши мумкин. Бу китобни нашр этишдан мақсад уни ўқиган ҳар бир инсонга ўз “мен”ини топишида кўмаклашишдир.