

Анна Каренина
Жамиятда юқори мавқега эга бўлган хонадон бекаси қалбидаги кемтикликни муҳаббатдан излайди. Унга ўша муҳаббат насиб ҳам бўлади. Хўш, Анна нега унда атрофидаги майда муаммолардан қатъи назар, меҳр-муҳаббатдан сармаст бўлиши керак бўлган паллада ўзига ...Читать полностью
О книге
Жамиятда юқори мавқега эга бўлган хонадон бекаси қалбидаги кемтикликни муҳаббатдан излайди. Унга ўша муҳаббат насиб ҳам бўлади. Хўш, Анна нега унда атрофидаги майда муаммолардан қатъи назар, меҳр-муҳаббатдан сармаст бўлиши керак бўлган паллада ўзига сўнгги чора – ўлимни раво кўрди? Вронский-чи? У Аннанинг васлига эришигач, қалби дарё, муҳаббати йўлида собит аёлга ҳамиша яна нимадир етишмаётганини англаши, ҳис қилиши қийинмиди? Дарҳақиқат, Лев Толстой бу асари ҳақида «Анна Каренина – мен ўзим», деб айтади. Анна тимсоли орқали ёзувчи ҳаёт-мамот, инсон тақдири, яшашдан мақсад, одамзотнинг маънавий камолоти, аъмоли кабиларга ўзининг ҳаққоний ва самимий муносабатини билдиради. Романда келтирилган Каренинлар, Облонскийлар ва Левинлар- дан иборат учта катта оиланинг турмуш-тарзи, уларни боғлаган ришталар, қаҳрамонлардаги эътиқод масаласи, Вронскийни Аннага (ёки Аннани Вронскийга) томон талпинтирган куч, ниҳоят Анна- нинг ҳалокатли ўлими тасвирларини ўқиркан, китобхон ўзини беихтиёр Толстойга яқиндек, Толстойга ҳамфикрдек, балки Толстой қалбини ўқиётгандек ҳис этади.